• Сайлов кампанияси мафкураси

    Муваффақиятга эришишнинг у ёки усулларига мойиллик. Кўпинча у стратегик ва тактикавий умумий манзараси сифатида шаклланади.

  • Сайлов кампанияси

    Номзодлар, номзодга хизмат кўрсатаётган жамоа, партиялар ва сайлов бирлашмаларининг ўз мақсадини амалга ошириш йўлида қилган барча хатти-ҳаракатлар йиғиндиси; сайлов кампанияси ҳақидаги Марказий сайлов комиссияси қарори расмий эълон қилинган кундан сайлов натижалари расмий эълон қилинадиган кунгача бўлган даврни ўз ичига олган фаолият шакли.

  • Сайлов жараёни

    Давлат органларига сайловлардан аввал ва сайлов вақтида ташкил этиладиган турли тадбирлар.

  • Сайлов

    Замонавий демократиянинг муҳим институти, халқ ўз хоҳиш-иродасини билдириш ҳамда сиёсий жараёнларда, жамият ва давлат ишларини бошқариш, шу жумладан, ҳокимият вакиллик органларини шакллантиришда иштирок этишнинг асосий воситаларидан бири.

  • Пропорционал сайлов тизими

    Кўп мандатли сайлов округларида ташкил этилган сайловларда фойдаланилади. Бунда сайловчи вакиллик органларига кўрсатилган битта номзод учун эмас, балки партиялар съездида тасдиқланган бир неча кишилик номзодлар рўйхатига овоз беради. Натижада тегишли органдаги ўринлар партия олган овозига қараб, пропорционал равишда тақсимланади. Таъкидлаш жоизки пропорционал сайлов тизими фақат коллегиал органларга (масалан, парламент) ўтказиладиган сайловларидагина қўлланиши мумкин.

  • Плюрализм

    (лот. плуралис – турлича) – сиёсий партияларнинг ўз манфаатларини ўз вакиллари орқали амалга ошириш учун ташкилий тартиб-қоида тусини олган имкониятларга эга бўлиши. У жамиятни демократиялаш жараёнида ривожланади, ижтимоий гуруҳларнинг турли-туман манфаатларини акс эттирувчи ҳар хил қарашлар, фикрлар мавжудлигини англатади.

  • Парламент

    (ингл. парламент, франс. парлер гапирмоқ ва сўзламоқ) – олий қонун чиқарувчи вакиллик органи.

  • Номзоднинг жамоаси

    Сайлов сайловолди ташвиқотини ташкил этиш ва уни бошқаришда номзодга ёрдам берадиган ишончли маслакдошлар гуруҳи. Номзоднинг жамоаси ғалабага эришиш учун барча куч ва имкониятларини ягона мақсад сари сарфлашга тайёр бўлган инсонларнинг норасмий тузилмаси.