Электорал таъсир кўрсатиш мақсадида танланган тор доирадаги ижтимоий қатламдир.
Легитимлик
Аҳоли томонидан ҳокимият институтлари фаолиятининг қонуний деб тан олиниши.
Демократик кучлар блоки
Парламентдаги кўпчиликни ташкил этиш мақсадида ўз дастурий мақсадли вазифаларининг яқинлиги ёки мослигидан келиб чиққан ҳолда бир неча сиёсий партиялар фракциялар ўз саъйи-ҳаракатларини бирлаштириши.
Электорат
Парламент, президент ёки маҳаллий сайловларда муайян партияга овоз берувчи сайловчилар тоифаси, тарафдор ташкилотлар доираси (лот.“элеcтор”, яъни сайловчи сўзини англатади). Кенг маънода “бутун мамлакатдаги барча сайловчилар корпуси” тушунчасининг синоними сифатида ҳам қўлланилади.
Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқи
Ҳар қандай давлат фуқароларининг давлат ҳокимияти органларга сайлаш ва сайланиш, шу жумладан номзодлар кўрсатишда, сайловолди ташвиқотида иштирок этиш, сайловларнинг ўтишини, сайлов комиссияларининг ишини, шунингдек бошқа сайлов амалиётларини кузатишдан иборат конституциявий ҳуқуқ.
Умумий сайлов ҳуқуқи принципи
Қонунчиликка биноан сайлов ёшига тўлган фуқароларнинг сайлаш, сайлов билан боғлиқ бошқа жараёнларда иштирок этиш, қонунчиликда белгиланган ёшга тўлгач давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайланишни кафолатловчи конституциявий принцип.
Сайлов технологиялари
Кишиларнинг электорал феъл-атворига таъсир кўрсатиб, уларни бирон-бир номзодга овоз беришга ундаш мақсадида қўлланиладиган воситалар йиғиндиси.
Пассив сайлов ҳуқуқи
Фуқароларнинг ваколатли орган депутатлигига ёки сайлаб қўйиладиган давлат лавозимига ёхуд маҳаллий ўзини ўзи бошқариш тизимидаги лавозимга сайланиш ҳуқуқи.