• Партия билан идентификация

    Сиёсатшунослар томонидан сайловчиларнинг сиёсий партия билан боғлиқлигини ҳис қилиш учун ишлатиладиган ҳаракатлар йиғиндиси.

  • Позициялаш

    (лот. “поситио” – ҳолат, вазият) – маркетологлар томонидан мақсадли аудитория онгида бирон-бир маҳсулот, компания ёки шахс қиёфасини турли тактикалар ёрдамида шакллантириш.

  • Популизм

    (лот. популус) – халқ эҳтирослари ва эҳтиёжларидан фойдаланиб, уларни алдаш ёлғон ваъдалар билан ўз сиёсий мақсадларига эришиш, обрўга эришиш ўйинлари.

  • Реддит

    Форум ва ижтимоий тармоқ жиҳатларини ўзида қамраб олган, фақат рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар саволлар қўйиши ва муҳокамада иштирок этиши мумкин бўлган веб-сайт.

  • Сиёсат

    Жамият ҳаётинг хилма-хил соҳаларда рўй берадиган оддий ва мураккаб вазифаларни ҳал қилишга, аниқ мақсадларга эришишга қаратилган фаолият ва восита.

  • Сиёсий жараёнлар

    Турли сиёсий институтлар, ижтимоий гуруҳлар, ташкилотлар, индивидлар муносабати сифатида намоён бўлади.

  • Сиёсий иштирок

    (ингл. particioation) – фуқароларнинг сиёсий номзодларни танлаш ва сиёсий қарорлар қабул қилиш ва жамият ҳаётига жорий этишда фуқаролар иштироки.

  • Сиёсий маркетинг

    Номзоднинг фазилати ёки партия сифатини ошириб кўрсатишга қаратилган, улар шахсини меъёридан ортиқча бўяб кўрсатувчи оддий сиёсий реклама эмас, балки электорат манфаатларини таъминлаш, рози қилиш орқали аҳоли томонидан қўллаб-қувватланишга эришиш мақсадида уларнинг лидерлик салоҳиятини, ҳақиқий ахлоқий сифати ва обрў-эътиборини очиб беришга қаратилган жараён.