Сайловчиларнинг онгини, фикрини ижтимоий тармоқлар, ОАВ орқали ўзгартириш жараёни.
Интернет-стратегия
Номзод ёки сиёсий партиянинг мақсадли гуруҳи билан (онлайн аудитория) алоқа ўрнатиш, самарали мулоқот қилиш ва аудитория сонини оширишга қаратилган узоқ муддатли чора-тадбирлар мажмуи.
Катта воқеалар стратегияси
Номзоднинг сайловолди ташвиқоти боришини бепул равишда ёритиб борадиган ОАВ журналистлари диққат-эътиборини тортиш ва жалб этишга мўлжалланган ҳаракатлар мажмуи. Бу ҳолатда молиявий маблағлар ва ҳаракат қилиш энергияси сезиларли равишда тежалади.
Крайсер стратегияси
Сайловолди ташвиқотнинг бошидан етакчилик қилаётган, ўзининг мавқейи ва ўрнини сақлашга интилаётган номзодлар томонидан фойдаланилади.
Маргинал
(фр. магинал.) – чеккада турувчи; иккинчи даражали, охирги; сиёсатшуносликда – олдинги ижтимоий алоқаларини йўқотган, янги ҳаёт шарт-шароитларига ҳали мосласа олмаган, муайян ижтимоий гуруҳлар орасида ёки чеккасида турган ижтимоий одам, жамиятдан ташқарида қолган: люмпен,мискин ва ҳоказо.
ОАВ мониторинг
Маълум муддат ва аниқ мезонлар асосида ОАВни кузатиш, ўрганиш, таҳлил қилиш ва шулар асосида хулосалар беришга қаратилган фаолияти.
Образ
Бадиий асарларда яратилган қиёфа, кўриниш, тип, характер.
Парламентдаги мухолифат
Янги шакллантирилган ҳукуматнинг тутган йўли ва дастури ёки унинг айрим йўналишларига қўшилмайдиган сиёсий партиялар фракциялари, депутатлар гуруҳи.