Бирор воқелик, тадбир билан боғлиқ рўй бераётган жуда катта ўлчамдаги хабар ва маълумотларни тезкор йиғиш, таҳлил қилиш ва хулоса қилиш имконини берувчи дастурий таъминот.
Долзарб муаммолар
(сайловгача ҳам бўлган сайловдан кейин ҳам бўлади.) – жамият ҳаётида мавжуд бўлган ва зудлик билан ўз ечимини кутаётган, барчага тааллуқли бўлган масалалар. Таъкидлаш жоиз-ки, муаммолар ва уларни ҳал этиш йўлларини муҳокама қилиш сайловолди дастурлари ва хабарларининг асосий мазмуни бўлиши керак.
Имиж
Омма онгида шаклланган, стереотип характер ва ҳиссий табиатга эга номзод қиёфаси.
Имижелогия
Имижни ўрганишга оид фан бўлиб, мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб, уни яратиш ва ўзгартириш, номзодни сайлов жараёнига тайёрлашнинг замонавий технологияси.
Имижмейкер
Маҳсулот стратегия ва самарали технологиялар орқали бирон-бир шахснинг мақсадли аудиторияда обрў-эътибори, таъсири ва машҳурлигини оширишга қаратилган имижини яратиш бўйича мутахассис.
Имижни шакллантириш механизмлари
Бирор шахс (номзод)ни унга хос бўлмаган жиҳатлар билан такомиллаштириш (тўлдириш) асосида янги қиёфа (имиж)ни шакллантириш (персонификатсия)
Имижни шакллантириш стратегияси
Сиёсий имижни ривожлантириш ва давомийлигини таъминлашга қаратилган тизимли чора-тадбирлар мажмуи.
Инфлюэнсерлар
Ўз билими, мавқейи ёки аудиторияси кўлами билан ижтимоий тармоқлар орқали маълум таъсир ба ваколатга эга бўлган, шу орқали ўз аудиториясининг маълум қарорлар орқали қабул қилишга таъсир кучига эга шахслар.