• Сафарбарлик (мобилизация)

    Сайловчиларнинг онгини, фикрини сайлов тарғиботига жалб этиш орқали ўзгартириш жараёни.

  • Сайловчи

    Фаол сайлов ҳуқуқига эга Ўзбекистон Республикаси фуқароси. Овоз беришни ўтказиш ва сайлов натижаларини аниқлаш учун фаол сайлов ҳуқуқига эга фуқаролар сайловчилар рўйхатига киритилади.

  • Сайловолди ташвиқоти

    Фуқаролар, депутатликка номзодлар, уларнинг ишончли вакиллари, жамоат бирлашмаларининг сайловчиларни сайловда қатнашиш, шунингдек, муайян номзодларни қўллаб-қувватлаб ёки уларга қарши овоз учун ташвиқ этиш мақсадига қаратилган фаолият.

  • Сайлов ҳуқуқи

    Давлат бошлиғи, вакиллик органлари ва бошқаларни сайлаш тартибини белгилаб берувчи ҳуқуқий нормалар.

  • Сайлов тизими

    Сайлов ўтказиш тартиблари ҳамда уларни ўрнатувчи ҳуқуқий нормалар йиғиндиси. У ўз ичига сайловни ўтказувчи барча ҳуқуқий ҳужжатлар, сайлов тизими тамойиллари, фуқароларнинг барча сайлов ҳуқуқларини олади.

  • Сайлов кампанияси штаби

    Сайлов жараёнини бошқариш учун тузилган кучли бошқарув тизимига эга бўлган тузилма. Сайлов кампанияси бошланиш даврида ҳар бир партия ҳар томонлама мослашувчан бошқарув тузилмасини ишлаб чиқиши керак. Штаб сайлов асосий таҳлилий, ташкилий ва ижро этувчи орган ҳисобланади. У сайловолди фаолиятнинг барча асосий вазифаларини амалга ошириш учун ташкил этилади.

  • Сайлов кампанияси тарғиботи

    Сайловчиларни номзодни қўллаб овоз бериши учун ундашга қаратилган фаолият.

  • Сайлов кампанияси режа-жадвалини тайёрлаш

    Режа-жадвал асосий лойиҳа ҳужжати ҳисобланади. Режа-жадвални ишлаб чиқишга оид тавсиялар: уни икки босқичга бўлиб шакллантириш лозим.