(лот. парс, партис – қисм, гуруҳ) – муайян ижтимоий қатлам ёки гуруҳ манфаатларини ифодаловчи, сиёсий мақсадларни кўзловчи ташкилот.
Номзод
Сиёсий партиялар томонидан қонуний ваколат доирасида давлат ҳокимиятининг сайлаб қўйиладиган органларига кўрсатилган шахс. Сиёсий партиялар томонидан белгиланган номзод сайловолди ташвиқоти даврида стратегик қарорлар қабул қилувчи асосий шахс саналади. Унинг ташкилотчилик қобилияти ва имижи, бу борадаги билим ва тажрибаси сайловолди ташвиқоти муваффақиятини белгилаб беришда энг муҳим кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.
Мажоритар сайлов тизими
(фр. Majorite – кўпчилик) – унинг асосини “кўпчилик тамойили ташкил этади. Бундай тизим, одатда, бин мандатли округларда амал қилади ва энг кўп овоз олган номзод ғолиб ҳисобланади.
Мажоритар сайлов тизимининг икки шакли мавжуд, булар: нисбатан кўпчилик ва мутлақ кўпчилик овоз олиш тизимлари. Биринчи шаклда номзод мандат олиш учун рақибларидан кўпроқ овоз тўплаши лозим. Иккинчи шаклда эса номзод камида эллик фоиз (50%+1) овозга эга бўлганидагина ғалаба қозонади. Агар номзодлардан бирортаси ҳам 50 фоиздан кўп овоз йиға олмаса, у ҳолда иккинчи тур сайлови ўтказилади. Иккинчи турда фақат энг кўп овоз олган икки номзод қатнашади, холос. Мажоритар сайлов тизими пропорционал сайлов тизимидан кўра анча универсал бўлиб, уни нафақат вакиллик органларига сайловларда, балки президент сайловларида ҳам қўллаш мумкин. Ўзбекистон Республикасида мажоритар сайлов тизими амал қилади.
Кўп партиявийлик
Мамлакат парламентида кўп ўринни олиш учун тенг имкониятга эга бир неча сиёсий партиялар мавжуд бўлган сиёсий тизим.
Ишончли вакиллар
Фаоллар ва муайян кўнгиллилардан фарқли равишда ҳуқуқларга эга бўлган шахслар. Улар номзод номидан баёнотлар беришга, унинг сайлов платформасини тушунтириш ва бу борада оммавий баёнотлар бериш, сайловчилар билан учрашишга ҳақлидир.
Демократия
(юнонча “демос” – халқ, “кратос” – ҳокимият) – халқ ҳокимияти маъносини англатиб, халқни ҳокимият манбаи, деб билувчи сиёсий тизимнинг шакли.
Демократия инсоннинг ҳар томонлама баркамол ривожланиши учун берилган имкон бўлиб, давлат конституциясида озчиликнинг кўпчиликка бўйсуниши тамойили расмий эълон қилиниб, фуқароларнинг эркинлиги, тенг ҳуқуқлиги эътироф этилади.
Аралаш сайлов тизими
Мажоритар ва пропорционал сайлов тизимларининг уйғунлашувидан ҳосил бўлган. Бу уйғунлик парламентнинг бир қисми – мажоритар, бошқа бир қисми эса пропорционал тизим асосида сайланишида намоён бўлади.