1954 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган, мутахассислиги - даволаш иши, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 2015-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси, Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси, 2020 йил 20 январдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.
Зайниддин Низамходжаев 2014 йил “Ўзбекистон Қаҳрамони” фахрий унвони билан мукофотланган.
2021 йил 5 февралдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Раиси лавозимига сайланган.
1972 йилда туғилган, олий маълумотли - 1994 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 1998 йилда Вашингтон ҳуқуқ коллежини (АҚШ), 1999 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган, мутахассислиги – ҳуқуқшунос, иқтисодчи.
2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси биринчи ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Юридик хизмати раҳбари, 2017-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси, 2020 йил 25 майдан Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
Б. Кучкаров 2002 йилда “Шуҳрат” медали билан мукофотланган.
2021 йил 5 февралдан Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари лавозимига сайланган.
1971 йилда туғилган, олий маълумотли - Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Мутахассисилиги ҳуқуқшунос. 1-даражали адлия маслаҳатчиси, юридик фанлар доктори, профессор. 2005-2012 йилларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати. 2012-2017 йилларда Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғи. 2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг директори. 2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази директорининг ўқув-услубий ва илмий ишлар бўйича биринчи ўринбосари. 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзоси этиб, 2019 йил 19 сентябрдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси котиби, Котибият раҳбари этиб сайланган.
1984 йилда туғилган, олий маълумотли - Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. Мутахассислиги бухгалтерия ҳисоби ва аудит. Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати департаментининг Бюджет қонунчилиги бузилиши ҳолатларини назорат ва профилактика қилиш йиғма-таҳлил бошқармаси Бюджет қонунчилиги бузилиш ҳолатларини таҳлил қилиш ва профилактикасини амалга ошириш бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган. 2019 йил 24 августдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзоси этиб сайланган.
1960 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги - журналист. Тошкент вилояти «Маънавият ва маърифат» маркази, «Маҳалла» жамоат фонди раҳбари, Ўзбекистон ногиронлар жамияти раиси лавозимларида ишлаган.
Суяржон Курбанкулов “Шуҳрат” медали , “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган.
2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган. 2015 йил 3 февралдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси котиби, 2019 йил 19 сентябрдан Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.
1959 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат университетини тамомлаган, мутахассислиги - ҳуқуқшунос. Кўп йиллар мобайнида прокуратура органлари тизимида масъул лавозимларда, 2010 йилдан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати раҳбари, жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи вазифасида фаолият юритган, адлия катта маслаҳатчиси махсус даражали унвонга эга.
Гюльноза Рахимова 2013 йил “Содиқ хизматлари учун” медали билан мукофотланган, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссиясининг аъзоси.
2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган. Шу йил 4 майдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари, 2019 йил 23 июлдан Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.
1965 йилда туғилган, олий маълумотли - Андижон пахтачилик институтини, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Мутахассислиги-муҳандис-механик. Андижон вилояти ҳокимлигининг ташкилий-назорат гуруҳи бош мутахассиси вазифасида меҳнат қилган. 2019 йил 24 августдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзоси этиб сайланган.
1957 йилда туғилган, олий маълумотли - Андижон давлат педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги - математика ўқитувчиси. 2018 йил 2 мартдан Андижон давлат тиббиёт институти академик лицейи директори лавозимида ишлаб келмоқда.
2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган.
1955 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат университети, Тошкент театр-рассомчилик институтини тамомлаган. Мутахассислиги филолог, санъатшунос. 1998 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган.
1963 йилда туғилган, олий маълумотли - Қарши давлат педагогика институтини тамомлаган, мутахассислиги - умумтехника фанлари ва физика ўқитувчиси. Физика-математика фанлари номзоди, доцент. 2020 йил 14 февралдан Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ректори лавозимида ишлаб келмоқда. 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси этиб сайланган.
1958 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент политехника институтини тамомлаган, мутахассислиги - муҳандис-механик. 2004-2021 йиллар Навоий вилояти сайлов комиссияси раиси, 2014-2020 йилларда “Навоийазот”АЖ Ижтимоий ва маиший масалалар бўйича бўлим бошлиғи лавозимларида фаолият юритган. 2020 йил 8 октябрдан пенсияда.
2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси этиб сайланган.
1980 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат юридик институтини, Тошкент давлат иқтисодиёт университетини иккинчи мутахассислик сифатида тамомлаган. Мутахассислиги-ҳуқуқшунос-иқтисодчи. Ҳозирги кунда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори лавозимида фаолият юритмоқда. 2019 йил 24 августдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган.
1978 йилда туғилган, олий маълумотли - Наманган давлат университетининг бакалавр ҳамда 2002 йилда магистратура босқичларини тамомлаган. Мутахассислиги-тарихчи. Тарих фанлари номзоди. Ҳозирги кунда Наманган давлат университети Тарих кафедраси доценти. 2019 йил 24 августдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган.
1962 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган, мутахассислиги - врач-терапевт . 2013 йил 15 февралдан Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси лавозимида ишлаб келмоқда.
Муяссар Кадирова “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.
2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси этиб сайланган.
1970 йилда туғилган, олий маълумотли - Бухоро давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Мутахассислиги-шифокор. 2015 йилдан буён Бухоро вилояти тиббий диагностика маркази директори лавозимида меҳнат қилмоқда. 2019 йил 24 августдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган.
1961 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги - филолог, форс ва инглиз тиллари ва адабиёти. Филология фанлари доктори, профессор. Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори лавозимида ишлайди. 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси этиб сайланган.
1968 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини тамомлаган, техника фанлари номзоди, доцент. Мутахассислиги - муҳандис-механик-технолог. 2016 йил 29 сентябрдан Жиззах политехника институти ректори лавозимида ишлаб келмоқда.
2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси этиб сайланган.
1958 йилда туғилган, олий маълумотли - Қозоғистон Республикаси Жамбул гидромелиоратив қурилиш институтини тамомлаган, техника фанлари номзоди, доцент. Мутахассислиги - қурувчи-муҳандис. 2020 йил 3 майдан
“Ўзэлектроаппарат” АЖ бошқаруви раиси маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келмоқда.
1997 йил “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими” фахрий унвони, 2004 йил “Фидокорона хизматлари учун” ордени, 2011 йил
Александр Фарманов “Ўзбекистон Қаҳрамони” фахрий унвони билан мукофотланган.
2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси этиб сайланган.
1974 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги журналист. Сиёсий фанлар номзоди. Ҳозирги кунда Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, Халқаро Пресс-клуб нодавлат-нотижорат ташкилоти раиси лавозимларида фаолият юритиб келмоқда. 2019 йил 24 августдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган.
1958 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент политехника институтини тамомлаган. Мутахассислиги - муҳандис-қурувчи. 2020 йил 3 майдан
Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси лавозимида ишлаб келмоқда.
Эргаш Юсупов 1999 йил “Шуҳрат” медали билан мукофотланган.
2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси этиб сайланган.
1971 йилда туғилган, олий маълумотли - Тожикистон давлат университетини тамомлаган. Мутахассисилиги-ҳуқуқшунос. Ҳозирги кунда Фарғона вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Раисининг ўринбосари лавозимида меҳнат қилмоқда. 2019 йил 24 августдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган.