Сайлов кодексининг 31-моддасига мувофиқ сайлов бюллетенлари давлат тилида, шунингдек тегишли ҳудудий, туман ва шаҳар сайлов комиссиясининг қарорига биноан тегишли ҳудуд аҳолисининг кўпчилиги сўзлашадиган тилларда чоп этилади.
Сайлов бюллетенларини Брайл алифбоси асосида тўлдириш учун трафаретлар тайёрланиши мумкин.
Сайлов кодекси 31-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига, Қонунчилик палатаси депутатлари сайловига доир сайлов бюллетенининг шакли ва матни Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланади.
Маҳаллий Кенгашлар сайловига доир сайлов бюллетенининг шакли ва матни намунаси Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 5-сентабрдаги 1375-сон қарори билан 27 октабрда ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига доир сайлов бюллетенининг шакли, матни ва тавсифини тасдиқланган.
Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 19 сентабрдаги 938-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси сайловларида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар тўғрисидаги низомнинг 9-бандига мувофиқ агар сайлов участкасида сайловга оид қонунчилик ва халқаро нормалар талаблари бузилишига йўл қўйилган деб ҳисоблаш учун асослар бўлса, ўз кузатувлари тўғрисида ушбу участка сайлов комиссияси аъзоларига уларнинг ишига аралашмаган ҳолда маълум қилиш, шунингдек юқори турувчи сайлов комиссияларига хабар бериши мумкин.
Шунингдек, Сайлов кодекси 102-моддасига кузатувчилар (халқаро кузатувчилар) сайлов комиссияларининг қарорлари устидан ушбу қарорлар қабул қилинганидан кейин беш кун ичида судга шикоят қилиши мумкин.
Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 19 сентабрдаги 938-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси сайловларида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар тўғрисидаги низомнинг 9-бандига мувофиқ агар сайлов участкасида сайловга оид қонунчилик ва халқаро нормалар талаблари бузилишига йўл қўйилган деб ҳисоблаш учун асослар бўлса, ўз кузатувлари тўғрисида ушбу участка сайлов комиссияси аъзоларига уларнинг ишига аралашмаган ҳолда маълум қилиш, шунингдек юқори турувчи сайлов комиссияларига хабар бериши мумкин.
Шунингдек, Сайлов кодекси 102-моддасига кузатувчилар (халқаро кузатувчилар) сайлов комиссияларининг қарорлари устидан ушбу қарорлар қабул қилинганидан кейин беш кун ичида судга шикоят қилиши мумкин.
Сайлов кодексининг 8-моддасига мувофиқ сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шунингдек сайлов куни овоз бериш хоналарида ва овозларни санаб чиқишда бошқа давлатлардан, халқаро ташкилотлардан кузатувчилар иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Бошқа давлатлардан, халқаро ташкилотлардан кузатувчилар овозларни санаб чиқиш жараёнларини кузатиши ёки кузатмаслиги халқаро кузатувчилар таркибига раҳбарлик қилувчи миссиялар томонидан мустақил белгиланади.
Сайлов кодексининг 5-моддасига мувофиқ Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлик учун суднинг ҳукмига кўра озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этиш ҳуқуқидан фақат қонунга мувофиқ ҳамда суднинг қарори асосида маҳрум этилиши мумкин. Бошқа ҳар қандай ҳолларда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини тўғридан-тўғри ёки билвосита чеклашга йўл қўйилмайди.
Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 25 октабрдаги 969-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 27-бандига мувофиқ Сайлов жараёнларида сайлов комиссияси аъзолари бўлган, лекин доимий иш жойига эга бўлмаган шахсларга, пенсионерларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасига мувофиқ сайлов комиссияси раисига 9-разряд бўйича, сайлов комиссияси раис ўринбосарига 8-разряд бўйича, сайлов комиссиясининг котиби ва бошқа аъзоларига 4-разряд бўйича иш ҳақи ҳисобланади.
Йўриқноманинг 28-бандига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, ҳудудий, туман, шаҳар, округ ва участка сайлов комиссияларининг раиси, раис ўринбосари, котиби ва бошқа аъзоларига сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан бир марталик компенсация (транспорт, овқатланиш ва бошқа харажатларнинг ўрнини қоплаш учун) тўлаб берилади.
Аммо сайлов комиссиялари аъзоларига иш ҳақи ҳисобланганда уларга компенсация тўловлари амалга оширилмайди.
Сайлов кодекси 51-моддасига мувофиқ Овоз бериш вақти ва жойи тўғрисида участка сайлов комиссияси сайловчиларни сайловдан камида ўн кун олдин хабардор қилиши кераклиги белгиланган, аммо айнан фуқароларга таклифнома тарқатиш орқали хабардор қилиш тартиби мавжуд эмас сайловга чақирув таклифномалари сайловчиларнинг сайловда фаоллигини ошириш мақсадида тарқатиладиган ахборот материали бўлиб, таклифнома берилмаслиги фуқароларнинг сайлов ҳуқуқини чекламайди.
Сайлов кодексининг 4-моддасига мувофиқ сайлов кунига қадар ёки сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадир.
Сайлов кодексининг 52-моддаси ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 2 июлдаги 1343-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловида овоз беришни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 62-бандига мувофиқ сайловчи сайлов куни овоз бериш биносига келгач, участка сайлов комиссиясининг аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади (паспорт, идентификация ИД-карта, янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси, фуқаролик паспортини йўқотган фуқароларга ички ишлар органлари томонидан берилган вақтинчалик маълумотнома, ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий гувоҳнома).
Сайлов кодексининг 25-моддасига кўра номзодлар, номзодларнинг яқин қариндошлари ва ишончли вакиллари ҳудудий, туман, шаҳар, округ ва участка сайлов комиссияси аъзоси бўлиши мумкин эмас.
Сайлов кодекси 55-моддасига мувофиқ Сайлов бюллетенини мустақил равишда тўлдириш имкониятига эга бўлмаган сайловчи ўз хоҳишига кўра яширин овоз бериш кабинасига ёки хонасига бошқа шахсни таклиф қилишга ҳақли, бундан сайлов комиссияси таркибига кирадиган шахслар, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари мустасно.
Сайлов кодексининг 4-моддасига мувофиқ сайлов кунига қадар ёки сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадир.