Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 11 сентабрдаги 936-сон қарори билан тасдиқланган Номзодларнинг ишончли вакиллари тўғрисида низомнинг 1-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод 10 нафаргача, Халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар кенгаши депутатлигига номзод 5 нафаргача, Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгаши депутатлигига номзод 3 нафаргача ишончли вакилга эга бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг ўн саккиз ёшга тўлган фуқароси номзоднинг ишончли вакили бўлиши мумкин.
Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 19 сентабрдаги 938-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси сайловларида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар тўғрисидаги низом талабига мувофиқ хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар кузатувчилари ҳужжатларини илова қилган ҳолда МСКга тақдимнома киритади. МСК беш кунлик муддатда хорижий (халқаро) кузатувчиларни аккредитация қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 19 сентабрдаги 938-сон қарори билан тасдиқланган Сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан кузатувчилар тўғрисида низомга мувофиқ сиёсий партиянинг туман (шаҳар) ташкилоти, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўз кузатувчилари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловида — ҳудудий сайлов комиссиясига мурожаат қилади.
Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 25 октабрдаги 969-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 28-бандига мувофиқ Компенсация тўловларини амалга ошириш сайлов кунига уч кун қолганга қадар тўлиқ таъминланади.
Сайлов аъзоларига ойлик маошлари эса имзо ҳуқуқига эга сайлов комиссиялари раислари ва ҳокимликлар бош бухгалтерлари томонидан рўйхат бўйича сайлов комиссиялари аъзоларига тўланади.
Сайлов кодексига киритилган сўнги ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, эндиликда суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлик учун суднинг ҳукмига кўра озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этиш ҳуқуқидан фақат қонунга мувофиқ ҳамда суднинг қарори асосида маҳрум этилиши мумкин. Бошқа ҳар қандай ҳолларда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини тўғридан-тўғри ёки билвосита чеклашга йўл қўйилмайди. (Сайлов кодекси 5-модда)
Сайлов кодекси 56-моддасига мувофиқ айрим сайловчилар соғлиғининг ҳолатига ёки бошқа сабабларга кўра овоз бериш биносига кела олмаган ҳолларда, тегишли участка сайлов комиссияси овоз беришни ушбу сайловчиларнинг илтимосига биноан улар турган жойда ташкил этади.
Тегишли комиссиянинг камида икки нафар аъзоси кўчма сайлов қутиси билан сайловчининг турган жойига юборилади, улар сайловчининг хоҳиш-иродаси сир сақланишига риоя этилган ҳолда овоз бериш амалга оширилишини таъминлайди. Бунда кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳозир бўлиши мумкин.
Сайлов кодекси 55-моддасига мувофиқ Сайлов бюллетенини мустақил равишда тўлдириш имкониятига эга бўлмаган сайловчи ўз хоҳишига кўра яширин овоз бериш кабинасига ёки хонасига бошқа шахсни таклиф қилишга ҳақли, бундан сайлов комиссияси таркибига кирадиган шахслар, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари мустасно.
Йўқ, Сайлов кодекси 97-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов якунларига кўра Марказий сайлов комиссиясининг қарори сайловдан кейин ўн кундан кечиктирмай қабул қилинади, Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида ва бошқа манбаларда эълон қилинади (ҳаммага маълум қилинади).
Маҳаллий Кенгашга ўтказилган сайлов якунлари тўғрисидаги қарор тегишли сайлов комиссияси (ҳудудий ва туман сайлов комиссияси) томонидан сайловдан кейин ўн кундан кечиктирмай қабул қилинади ва матбуотда эълон қилинади, шунингдек оммавий ахборот воситаларида ҳаммага маълум қилинади.
Йўқ, иштирок эта олмайди. Сайлов кодексининг 4-моддасига кўра сайлов кунига қадар ёки сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадир.
Салов кодекси 60-моддасига мувофиқ Қонунчилик палатаси депутатларининг ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг такрорий сайлови қуйидаги ҳолларда ўтказилади:
агар сайлов ўтмаган ёхуд сайлов округи бўйича ҳақиқий эмас деб топилган бўлса;
депутатлар сайловларида номзодларга энг кўп ёқлаб берилган овозлар сони тенг бўлган тақдирда.
Қонунчилик палатаси депутатларининг ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг такрорий сайлови асосий сайловдан кейин кечи билан бир ойлик муддат ичида ўтказилади. Сайлов комиссияларини тузиш, номзодларни рўйхатга олиш ва бошқа тадбирлар ушбу Кодексда белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир тадбирларни амалга ошириш муддатлари Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 129-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг референдумини ташкил этиш ва ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тузилади.
Салов кодекси 11-моддасига мувофиқ Сайлов комиссиялари ва уларнинг аъзолари ўз фаолиятини ҳар қандай давлат органларидан, жамоат бирлашмаларидан ва мансабдор шахслардан мустақил ҳолда амалга оширади.
Сайлов комиссияларининг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Сайлов комиссиялари ва уларнинг аъзолари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, ушбу Кодексга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Салов кодекси 102-моддасига мувофиқ Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари устидан қарор қабул қилинганидан кейин беш кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят қилиниши мумкин
Сайлов кодексининг 35-моддасига мувофиқ, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари (МСК томонидан аккредитациядан ўтказилган ОАВ вакиллари) сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларни ёритиш, сайлов куни овоз бериш биноларида ҳозир бўлиш, шу жумладан овозларни санаб чиқиш чоғида ҳозир бўлиш ҳуқуқига эга.
Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 19 сентябрдаги 938-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси сайловларида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар тўғрисидаги низомга мувофиқ бошқа давлатлардан, халқаро ташкилотлардан кузатувчилар сайлов кампанияси даврида Марказий сайлов комиссияси томонидан аккредитациядан ўтказилади.
Низомнинг 12-бандига мувофиқ Хорижий (халқаро) кузатувчиларнинг ваколат муддати уларга мандат берилган кундан бошланади ва сайлов якунлари расман эълон қилинган куни тугайди.