Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

  • s Овоз бериш натижалари юзасидан кимга шикоят қилинади?

    j

    Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 102-моддасига мувофиқ номзод кўрсатган сиёсий партиялар органлари, номзодлар, ишончли вакиллар, кузатувчилар ва сайловчилар сайлов комиссияларининг қарорлари устидан ушбу қарорлар қабул қилинганидан кейин беш кун ичида судга шикоят қилиши мумкин. Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари устидан қарор қабул қилинганидан кейин беш кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят қилиниши мумкин.

  • s Қандай ҳолларда овоз бериш натижалари бекор қилиниши мумкин?

    j

    Салов кодекси 96-моддасига мувофиқ сайлов давомида йўл қўйилган, овоз бериш якунларига таъсир қилган қоидабузарликлар сабабли сайлов умуман ёки айрим сайлов округлари (ҳудудлари) бўйича ёхуд айрим сайлов участкалари бўйича ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини, Қонунчилик палатасига сайловни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қарор Марказий сайлов комиссияси томонидан қабул қилинади

  • s Фойдаланилмаган сайлов бюллетенлари нима қилинади?

    j

    Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 2 июлдаги 1343-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловида овоз беришни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 122-бандига мувофиқ участка сайлов комиссияси аъзолари томонидан овоз бериш тугаганидан сўнг фойдаланилмаган ва бузилган сайлов бюллетенлари санаб чиқилади ва юқори чап бурчагини кесиш йўли билан бекор қилинади, бу ҳақда якуний баённомага тегишли ёзув киритилади.

     

    Участка сайлов комиссиясининг раиси ёки раис ўринбосари фойдаланилмаган ва бузиб қўйилиб бекор қилинган сайлов бюллетенларини боғлам қилиб ўраб, устига “Фойдаланилмаган ва бузиб қўйилиб бекор қилинган сайлов бюллетенлари” деб ёзиб, ёнига уларнинг сонини, қайси сайловга оидлигини, сайлов округининг номи ва тартиб рақамини ёзади.

  • s Кимлар номзодларнинг ишончли вакиллари бўлиши мумкин?

    j

    Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 11 сентабрдаги 936-сон қарори билан тасдиқланган Номзодларнинг ишончли вакиллари тўғрисида низомнинг 1-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод 10 нафаргача, Халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар кенгаши депутатлигига номзод 5 нафаргача, Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгаши депутатлигига номзод 3 нафаргача ишончли вакилга эга бўлиши мумкин.

     

    Ўзбекистон Республикасининг ўн саккиз ёшга тўлган фуқароси номзоднинг ишончли вакили бўлиши мумкин.

  • s Сайловда иштирок этадиган кузатувчилар қандай тайинланади?

    j

    Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 19 сентабрдаги 938-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси сайловларида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчилар тўғрисидаги низом талабига мувофиқ хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар кузатувчилари ҳужжатларини илова қилган ҳолда МСКга тақдимнома киритади. МСК беш кунлик муддатда хорижий (халқаро) кузатувчиларни аккредитация қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.

     

    Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 19 сентабрдаги 938-сон қарори билан тасдиқланган Сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан кузатувчилар тўғрисида низомга мувофиқ сиёсий партиянинг туман (шаҳар) ташкилоти, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўз кузатувчилари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловида — ҳудудий сайлов комиссиясига мурожаат қилади.

  • s Участка сайлов комиссиялари аъзоларига ойлик маоши ўз вақтида берилмаса кимга мурожаат этиш керак?

    j

    Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 25 октабрдаги 969-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 28-бандига мувофиқ Компенсация тўловларини амалга ошириш сайлов кунига уч кун қолганга қадар тўлиқ таъминланади.

     

    Сайлов аъзоларига ойлик маошлари эса имзо ҳуқуқига эга сайлов комиссиялари раислари ва ҳокимликлар бош бухгалтерлари томонидан рўйхат бўйича сайлов комиссиялари аъзоларига тўланади.

  • s Бу йилги сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаган шахслар тоифаларига ўзгартириш киритилдими?

    j

    Сайлов кодексига киритилган сўнги ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, эндиликда суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлик учун суднинг ҳукмига кўра озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этиш ҳуқуқидан фақат қонунга мувофиқ ҳамда суднинг қарори асосида маҳрум этилиши мумкин. Бошқа ҳар қандай ҳолларда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини тўғридан-тўғри ёки билвосита чеклашга йўл қўйилмайди. (Сайлов кодекси 5-модда)

  • s Кўчма сайлов қутисидан кимлар фойдаланади?

    j

    Сайлов кодекси 56-моддасига мувофиқ айрим сайловчилар соғлиғининг ҳолатига ёки бошқа сабабларга кўра овоз бериш биносига кела олмаган ҳолларда, тегишли участка сайлов комиссияси овоз беришни ушбу сайловчиларнинг илтимосига биноан улар турган жойда ташкил этади.

     

    Тегишли комиссиянинг камида икки нафар аъзоси кўчма сайлов қутиси билан сайловчининг турган жойига юборилади, улар сайловчининг хоҳиш-иродаси сир сақланишига риоя этилган ҳолда овоз бериш амалга оширилишини таъминлайди. Бунда кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳозир бўлиши мумкин.

  • s Қандай ҳолларда сайловчига овоз бериш жараёнида яқин кишилар ёки қариндошлар кўмаклашишига рухсат берилиши мумкин?

    j

    Сайлов кодекси 55-моддасига мувофиқ Сайлов бюллетенини мустақил равишда тўлдириш имкониятига эга бўлмаган сайловчи ўз хоҳишига кўра яширин овоз бериш кабинасига ёки хонасига бошқа шахсни таклиф қилишга ҳақли, бундан сайлов комиссияси таркибига кирадиган шахслар, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари мустасно.

  • s Участка ёки округ сайлов комиссияси матбуотда сайлов натижаларини эълон қила оладими?

    j

    Йўқ, Сайлов кодекси 97-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов якунларига кўра Марказий сайлов комиссиясининг қарори сайловдан кейин ўн кундан кечиктирмай қабул қилинади, Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида ва бошқа манбаларда эълон қилинади (ҳаммага маълум қилинади).

     

    Маҳаллий Кенгашга ўтказилган сайлов якунлари тўғрисидаги қарор тегишли сайлов комиссияси (ҳудудий ва туман сайлов комиссияси) томонидан сайловдан кейин ўн кундан кечиктирмай қабул қилинади ва матбуотда эълон қилинади, шунингдек оммавий ахборот воситаларида ҳаммага маълум қилинади.

  • s Бир неча йиллардан бери яшаб Ўзбекистон фуқароси бўлмаган ҳужжатга ёки Ўзбекистон ҳудудида доимий яшаш гувоҳномасига эга бўлган шахслар ҳам сайловда иштирок эта оладими?

    j

    Йўқ, иштирок эта олмайди. Сайлов кодексининг 4-моддасига кўра сайлов кунига қадар ёки сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадир.

  • s Такрорий сайлов ўтказилиш тартиби қандай?

    j

    Салов кодекси 60-моддасига мувофиқ Қонунчилик палатаси депутатларининг ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг такрорий сайлови қуйидаги ҳолларда ўтказилади:

     

    агар сайлов ўтмаган ёхуд сайлов округи бўйича ҳақиқий эмас деб топилган бўлса;

     

    депутатлар сайловларида номзодларга энг кўп ёқлаб берилган овозлар сони тенг бўлган тақдирда.

     

    Қонунчилик палатаси депутатларининг ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг такрорий сайлови асосий сайловдан кейин кечи билан бир ойлик муддат ичида ўтказилади. Сайлов комиссияларини тузиш, номзодларни рўйхатга олиш ва бошқа тадбирлар ушбу Кодексда белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир тадбирларни амалга ошириш муддатлари Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади.