Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№1438 2025 йил 6 май
Айрим бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайловини тайинлаш тўғрисида
Айрим бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайлови ўтказилишини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 93-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Айрим сайлов округларида бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайлови иловага мувофиқ тайинлансин ва белгиланган муддатларда ўтказилсин.
2. Белгилаб қўйилсинки, бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини ўтказиш билан боғлиқ барча тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2025 йил 25 мартдаги 1433-сон ва 1434-сон қарорларига мувофиқ амалга оширилади.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига белгиланган тартибда давлат ҳокимияти вакиллик органларининг бўшаб қолган ўринларига депутатлар сайловини тайинлаш ва ўтказиш тавсия этилсин.
4. Ушбу қарор нусхаси тегишли халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашларига, ҳокимликларига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ва тегишли ҳудудий, туман, шаҳар сайлов комиссияларига юборилсин.
5. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайти ва бошқа манбаларда эълон қилинсин.
6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.
Раис З. Низамходжаев
ИЛОВА (юклаб олиш)