Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№1433 2025 йил 25 март
Бўшаб қолган ўринларга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметасининг намунавий шаклини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16, 98-100-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Бўшаб қолган ўринларга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 25 октябрдаги 969-сон қарори билан тасдиқланган йўриқномага асосан амалга оширилиши белгиланганлиги эътиборга олинсин.
2. Бўшаб қолган ўринларга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметасининг намунавий шакли иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, ҳудудий, туман, шаҳар сайлов комиссиялари белгиланган тартибда бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметасини тузсин ҳамда уни тегишли давлат ҳокимияти вакиллик органи тасдиқлаши учун киритиб борсин.
4. Халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман, шаҳар Кенгашлари бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметасини тасдиқласин ҳамда унда назарда тутилган маблағларни ўз вақтида ажратилишини таъминласин.
5. Ушбу қарор нусхаси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман, шаҳар Кенгашларига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, ҳудудий, туман, шаҳар сайлов комиссияларига юборилсин.
6. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров ва Марказий сайлов комиссияси аъзоси А. Ибодуллаев зиммасига юклансин.
Раис З. Низамходжаев