Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг  янги намунадаги расмий рамзи тасдиқланди

03.07.2024

1471

msk_yangiliklari_in

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг янги расмий рамзи тасдиқланди. Расмий рамз ҳозирга қадар амалда бўлган МСК эмблемаси ўрнига жорий этилди.

 

 

Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 2 июлдаги навбатдаги мажлисида тегишли қарор  қабул қилинди.

 

Қарор билан, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий рамзи намунаси ва тавсифи, шунингдек, ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом ҳам тасдиқланди.

 

Марказий сайлов комиссиясининг маъмурий биноси, тегишли жиҳозлари, расмий веб-сайти, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари, мобил иловалар ва бошқа жойларда фойдаланилаётган эски намунадаги эмблемани янги намунадаги расмий рамзга ўзгартириш босқичма-босқич амалга оширилади.

 

Марказий сайлов комиссиясининг янги намунадаги расмий рамзидан бошқа ташкилотлар фойдаланиши учун унинг электрон шакллари расмий веб-сайтга жойлаштирилди.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур