Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг қарори
№1347 2024 йил 2 июль
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий рамзини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Регламентининг 7-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг эмблемаси ўрнига янги намунадаги расмий рамзи жорий этилсин.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий рамзи намунаси ва тавсифи 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий рамзидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Марказий сайлов комиссияси Котибияти раҳбари (А. Рўзиев):
ҳамкор ташкилотлар ва сайлов жараёни иштирокчилари томонидан фойдаланиш учун Марказий сайлов комиссиясининг янги намунадаги расмий рамзининг электрон шаклларини расмий веб-сайтга жойлаштириш;
Марказий сайлов комиссиясининг маъмурий биноси, тегишли жиҳозлари, расмий веб-сайти, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари, мобил иловалар ва бошқа жойларда фойдаланилаётган эски намунадаги эмблемани янги намунадаги расмий рамзга ўзгартириш чораларини кўрсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг эмблемаси тўғрисида” 1999 йил 18 майдаги 12-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.
Раис З.Низамходжаев