Мазкур лойиҳада МСК фаолияти, сайлов жараёнлари ҳамда сайлов қонунчилигига оид саволлар билан ҳамюртларимизга юзланган ҳолда аҳолининг сайлов жараёнларига оид саводхонликларини ижтимоий сўровнома тарзида ўрганилади.
“Шарҳ +“нинг навбатдаги 10-сонида “Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ваколати нималардан иборат?”, “Олий Мажлис Сенати ваколати нималардан иборат?”, “Маҳаллий Кенгашларнинг ваколати нималардан иборат?” ҳамда “Кўппартиявийлик деганда нимани тушунасиз?” каби саволларга юртдошларимизнинг фикр-мулоҳазалари ҳамда уларга с.ф.д., доцент Асрор Саттаров томонидан шарҳ бериб ўтилган.