Пойтахтимизда бўлиб ўтган халқаро давра суҳбатида демократик сайловларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳам муҳокама қилинди

26.09.2024

427

msk_yangiliklari_in

2024 йил 25 сентябрь куни пойтахтимизда Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази томонидан “Демократик жараёнларни янада такомиллаштириш: замонавий ёндашувлар ва халқаро тажриба” мавзусида халқаро давра суҳбати ташкил этилди.

 

Тадбирда Марказий сайлов комиссияси, Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари ва сиёсий партиялар вакиллари, Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий Ассоциацияси, “Юксалиш” ҳаракати, “Тараққиёт стратегияси” маркази, ННТ ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

 

 

Марказий сайлов комиссияси Котиби Х.Маматов “Конституциявий ислоҳотлар орқали янги сайлов тизимига ўтишнинг долзарб масалалари” мавзусида маъруза қилди. Маърузачи сайловлар халқнинг давлат ҳокимияти билан қайта алоқасини кўрсатиб турадиган кенг қамровли, кўп босқичли муҳим сиёсий жараён эканлигини таъкидлаб, жорий йилда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови аралаш сайлов тизими (мажоритар ва пропорционал) асосида ўтишига, янги сайлов тизимининг ўзига хос хусусиятларига алоҳида тўхталиб ўтди.

 

Таъкидланганидек, ушбу ўзгаришлар сайлов қонунчилигини янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқлаштирди. Хусусан, марказлашган сайлов органлари тизими шаклланди, парламентни шакллантиришнинг янги замонавий тизими йўлга қўйилди, сайловлар жараёнида сиёсий партияларнинг иштироки ва ролини янада ошириш имконияти яратилди.

 

 

Мазкур халқаро миқёсдаги давра суҳбатида шунингдек, Буюк Британия, Канада, Озарбайжон, Миср, Покистон, Россия каби давлатлардан халқаро даражадаги экспертлар, таниқли мутахассислар ўз маърузалари билан қатнашдилар.

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур