Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари рўйхатга олинди

16.11.2024

2074

msk_yangiliklari_in

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоларини рўйхатга олишга бағишланган мажлиси бўлиб ўтди.

 

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ–187-сон Фармонига асосан тайинланган Олий Мажлис Сенати аъзолари рўйхатга олинди.

 

 

Бундан ташқари, жорий йилнинг 7−12 ноябрь кунлари Олий Мажлис Cенати аъзоларини сайлаш бўйича ўтказилган маҳаллий Кенгашларнинг қўшма мажлислари баённомалари муҳокама қилиниб, улар асосида Олий Мажлис Сенати аъзоларини рўйхатга олиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилинди.

 

Жумладан, янгидан шаклланган Сенатнинг сифат таркиби қуйидагича:

 

сенаторларнинг 26,4 фоизини хотин-қизлар ташкил этди;

 

1 нафари – 30 ёш, 41,6 фоизи – 40 ёшдан 60 ёшгача, 56,6 фоизи – 60 ёшдан катталарни ташкил этди;

 

98,3 фоизи олий маълумотли бўлиб, 31,6 фоизи илмий даражага эга;

 

сенаторларнинг 25 фоизи – иқтисодчилар, 13,3 фоизи – ҳуқуқшунослар, 26,6 фоизи – педагоглар, 13,3 фоизи – муҳандислар, 5 фоизи – тиббиёт соҳаси вакиллари, 16,8 фоизини эса – маданият соҳаси вакиллари, тадбиркор ва фермерлар ташкил этади.

 

Шунингдек, мажлисда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 96-моддасига мувофиқ 2024 йил 18 ноябрь куни Қонунчилик палатасининг ва 2024 йил 19 ноябрь куни Сенатнинг биринчи мажлисларини Тошкент шаҳрида чақирилиши белгиланди.

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

 

 

 

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур