Ўзбекистон МСК вакили — Ёшлар халқаро фестивали ғолиблари сафида

14.09.2026

216

msk_yangiliklari_in

Россия Федерациясида Ёшлар халқаро фестивали – 2026 ўтказилмоқда.

 

Ушбу халқаро тадбир 191 та давлатдан қарийб 10 минг нафар ёш иштирокчиларни бирлаштирди. 2026 йил 11 сентябрдан Екатеринбург шаҳрида бошланган фестиваль доирасида турли мамлакат ёшлар вакиллари ўртасида тажриба, билим ва ғоялар алмашинувига қаратилган маърузалар, муҳокамалар, таълим дастурлари, ишбилармонлик ўйинлари ҳамда бошқа тадбирлар ташкил этилмоқда.

 

Фестиваль доирасида Россия Федерацияси Марказий сайлов комиссиясининг сайлов тизимлари, замонавий овоз бериш технологиялари, жамоатчилик назорати ва халқаро кузатув масалаларига бағишланган “Очиқ сайловлар” дастури бўлиб ўтди. Дастур доирасидаги тадбирлардан бири турли мамлакатлардан келган ёш мутахассислар иштирокидаги дебатлар ва интеллектуал беллашув (Brain-Ring) бўлди.

 

Беллашув якунига кўра, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибияти Халқаро ҳамкорлик бўлими етакчи маслаҳатчиси Л. Исмоилов ғолиблар сафида биринчи ўринни эгаллади. РФ МСК Раиси Э. Памфилова унга Фахрий сертификатни топширди.

 

     

 

Ўзбекистон Республикаси МСК вакилларининг Ёшлар халқаро фестивалидаги иштироки давом этмоқда. 17 сентябрга қадар давом этадиган фестивалнинг кейинги дастури доирасида халқаро тажриба алмашиш ва касбий алоқаларни ривожлантиришга қаратилган таълим ва муҳокама тадбирлари, сайлов органлари ва турли мамлакатлардан келган ёш мутахассислар билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

 

Марказий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур