Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси вакиллари Қирғизистонда ўтказилаётган маҳаллий кенгаш сайловларини кузатди

19.11.2024

1110

msk_yangiliklari_in

17 ноябрь куни Қирғизистонда маҳаллий кенгаш сайловлари бўлиб ўтди.

 

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси делегацияси мазкур сайлов жараёнларида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этди.

 

 

 

Марказий сайлов комиссияси аъзолари Б. Юнусов ва А. Ибодуллаев ҳамда МСК АКТ бўлими бош маслаҳатчиси Ф. Хамраев овоз бериш кунида Бишкек шаҳрида овоз бериш участкаларида кузатув олиб бориб, овоз бериш жараёнлари, ташкилий чора-тадбирлар, аҳолининг сайловдаги иштироки билан яқиндан танишди.

 

 

 

 

Таъкидлаш лозимки, шаҳар кенгашлари депутатлари (993 мандат) пропорционал тизим асосида партиявий рўйхатлар орқали, қишлоқ кенгашлари депутатлари (5391 мандат) эса бир мандатли сайлов округларида мажоритар тизим асосида сайланди. Сайловда масофавий овоз бериш биринчи маротаба 10 та сайлов участкасида қўлланилди.

 

 

Шунингдек делегация аъзолари Қирғизистон Сайловлар ва референдумларни ўтказиш бўйича комиссияси раиси Н. Шайлдабекова билан учрашдилар.

 


 

 

Марказий сайлов комиссиясининг 
Матбуот хизмати

 

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур