Беларусь Республикаси Президенти сайловлари халқаро кузатуви дастури доирасида, МСК раиси З.Низамходжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси, Беларусь МСК ҳузуридаги Ахборот маркази ишга тушириш маросимида иштирок этди.
Шундан сўнг, Ахборот марказида “Выбор.ВY” таълим ўйинининг тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу ўйиннинг асосий мақсади ёшлар ўртасида сиёсий саводхонлик ва ҳуқуқий маданиятни оширишдан иборат.
Шунингдек, делегация аъзолари “Сайлов ҳуқуқининг тарихи ретроспективаси” номли кўргазма билан танишдилар.