Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ НАВБАТДАГИ МАЖЛИСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

31.03.2023

2212

msk_yangiliklari_in

Жорий йил 31 март куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлис кун тартибидан Ўзбекистон Республикасининг референдумида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш,  референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан айрим округ комиссиялари раисларининг ахборотларига оид масалалар ўрин олди.

Авваламбор, мажлисда комиссия аъзолари томонидан Ўзбекистон Республикасининг референдумида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди ва МСК қарорига мувофиқ Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси миссияси таркибида қатнашадиган 14 нафар узоқ муддатли кузатувчи аккредитациядан ўтказилди.

Шунингдек, Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаатларга кўра, 32 та маҳаллий оммавий ахборот воситасининг жами 175 нафар вакили аккредитациядан ўтказилди. Эндиликда аккредитациядан ўтказилган маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари сони жами 284 нафарни ташкил этмоқда.

Мажлис давомида референдум ўтказувчи 3-Бухоро, 4-Жиззах, 14-Тошкент шаҳар округ комиссиялари раисларининг референдумга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш борасида амалга оширилаётган ишлари хусусида ахборотлари тингланди.

Мажлисда кун тартибига киритилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Марказий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур