2026 йил 6 ноябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда Марказий сайлов комиссиясининг Регламентини “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги 2026 йил 14 октябрдаги Қонунига мувофиқлаштириш масаласи кўриб чиқилди.

Шунингдек, мажлисда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Наманган, Андижон, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида сайлов қонунчилигининг бир хилда қўлланилиши, бўшаб қолган ўринларга сайловларни ўтказиш амалиёти ҳамда сайлов жиҳозларининг сақланиш ҳолатини ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.

Мажлисда Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ҳамда тегишли ҳудудий сайлов комиссиялари вакилларининг ахборотлари тингланди. Шунингдек, қуйи сайлов комиссияларининг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Мажлисда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Марказий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати