Марказий сайлов комиссияси Раиси Сирдарё ҳамда Жиззах вилоятларидаги сайловга тайёргарлик жараёнлари билан танишди

06.09.2024

579

msk_yangiliklari_in

Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низамходжаев ҳамда Марказий сайлов комиссияси аъзоси Адҳам Ибодуллаев Сирдарё вилоятида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг сайловларини ўтказувчи шаҳар ва туман сайлов комиссиялари раислари, ўринбосарлари ва котибларининг малакасини ошириш бўйича ташкил этилган ўқув-амалий машғулотлар билан яқиндан танишди.

 

Тингловчилар билан бўлган мулоқот чоғида мазкур ўқув машғулотлари сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни юқори савияда ташкил этиш, шу билан бир қаторда сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар моҳиятини англаб етиш ва мавжуд талабларни тўлақонли бажаришда муҳим аҳамият касб этиши қайд этиб ўтилди.

 

 

 

Ўқув-амалий машғулотлар дастурига пропорционал ва можаритар сайлов тизими, сайлов комиссиялари фаолиятининг асосий жиҳатлари, сайловчилар рўйхати билан ишлаш, биноларни жиҳозлаш, муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш, овозларни санаб чиқиш ва натижаларни белгилаш каби сайлов жараёни билан боғлиқ ахборот материаллари ўрин олган. Шу билан бир қаторда, тингловчиларнинг сайлов қонунчилиги борасидаги билим ва малакасини амалий мисоллар орқали оширишга қаратилган видео ўқув қўлланмалар тингловчиларга тақдим этиб келинмоқда.

 

Ташриф давомида МСК Раиси Сирдарё вилояти ҳудудий сайлов комиссияси биносида бўлиб, бу ерда комиссия аъзолари учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Вилоят ҳудудий сайлов комиссияси аъзолари билан суҳбатлашди. Суҳбатлар давомида сайловга тайёргарлик кўриш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсияларни бериб ўтди.

 

 

Шунингдек, МСК Раиси Жиззах вилоятида бўлиб, ҳудудий сайлов комиссияси фаолияти билан яқиндан танишди. Сайлов жараёнларига кўрилаётган тайёргарлик ва ташкилий ишларни ҳам кўздан кечирди. ҲСК аъзолари билан суҳбатлашди. Суҳбат давомида туман, шаҳар ва округ сайлов комиссияларининг биноларини сайлов қонунчилиги талабларига мувофиқ жиҳозлаш, комиссияларда доимий навбатчилик ташкил этиш, фуқароларнинг мурожаатларига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тавсиялар берди.

 

 

Сайловни юқори савияда ташкил этишда ҳар бир сайлов органларининг ўрни муҳим аҳамият касб этишини, шундан келиб чиқиб уларнинг сайлов қонунчилигидаги кўникмалари юқори савияда бўлиши лозимлиги алоҳида қайд этиб ўтди.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур