26.12.2022

1744

msk_yangiliklari_in

Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил 26 декабрь куни навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.


Мажлис кун тартибидан Ф.Эрмановни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси  Қонунчилик палатаси депутати Р.Кушербаевнинг ваколатини муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Таъкидлаш жоиз, Олий Мажлиси Сенати аъзоси Фарход Эрманов Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси лавозимига тайинланганлиги муносабати билан унинг ёзма аризасига кўра, сенаторлик ваколати муддатидан илгари тугатилди  ҳамда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партиясининг аъзоси Расул Кушербаев ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш ҳақида берган ёзма аризасига мувофиқ унинг депутатлик ваколати муддатидан илгари тугатилди.

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур