Марказий сайлов комиссияси ҳузуридаги "Call-center" ишга туширилди

16.10.2024

38

msk_yangiliklari_in

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари самарали кўриб чиқилишини, шунингдек фуқароларга сайловга оид масалалар юзасидан тезкор ва қулай тарзда ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилишини ташкил этиш мақсадида Марказий сайлов комиссияси ҳузурида "Call-center" ишга туширилди.  

 

"Call-center" орқали сайлов жараёнларига оид ўзингизни қизиқтирган барча саволларга жавоб олишингиз ҳамда мурожаатларингизни йўллашингиз мумкин. 

 

"Call-center" рақами: 1200

 

1200 қисқа рақамига қўнғироқ қилиш бепул.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур