Кузатувчилар миссиялари вакиллари Марказий сайлов комиссиясига ташриф буюрди

25.10.2024

1852

msk_yangiliklari_in

Жорий йилнинг 25 октябрь куни Марказий сайлов комиссиясида халқаро ташкилотлар кузатувчилар миссиялари аъзолари ва хорижий давлатлар сайлов органлари вакиллари иштирокида учрашувлар бўлиб ўтди.

 

Комиссия Раиси Зайниддин Низамходжаев МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси сайловларни кузатиш гуруҳи Координатори, Қирғиз Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмитаси раиси ўринбосари Т.Масабиров, Россия Федерацияси Федерал Кенгаши Фан, таълим ва маданият масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари И.Умаханов, МДҲ Бош котиби С.Лебедев, Малдив Республикаси сайлов комиссияси раиси Фувад Товфик, Туркий давлатлар ПА Координатори Осман Местен, Малайзия Марказий сайлов комиссияси раиси Рамлан Бин Хорун бошчилигидаги кузатувчилар делегацияси вакиллари билан учрашди.   

 

      

 

Мамлакатимиз давлат ҳокимияти вакиллик органлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар йиғилишларнинг асосий мавзулари бўлди.

 

Таъкидланганидек, Сайлов кодексига киритилган янги нормаларга мувофиқ мамлакатимиз сиёсий ҳаётидаги энг муҳим ўзгаришлардан бири бу – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови аралаш сайлов тизими, яъни можаритар ва пропорционал сайлов тизими асосида бўлиб ўтишидир. Шунингдек, учрашувларда миллий сайлов амалиётига жорий қилинган “E-Saylov” ахборот тизими, унинг афзалликлари ва имкониятлари, сайлов комиссиялари аъзоларининг малакасини ошириш Концепцияси асосида барча даражадаги сайлов иштирокчиларининг билим ва кўникмалари оширилганлиги қайд этиб ўтилди.

 

     

 

Суҳбатлар чоғида, халқаро кузатувчилар сайловларга демократик тамойилларга хос тайёргарлик кўрилганлиги, халқаро нормалар ва стандартларга тўла мос келиши, фуқароларнинг эмин-эркин овоз беришларини таъминлаш учун барча зарур чоралар кўрилаётганлигини алоҳида эътироф этиб ўтишди.

    

Хусусан, МДҲ Ижроия қўмитаси Бош котиб С.Лебедевнинг қайд этишича, “Марказий сайлов комиссияси бўлажак сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан ташкилий ва ҳуқуқий ишларни юқори савияда йўлга қўйган. Шунингдек, “E-saylov” интерактив порталининг ишга тушгани ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб бу тизим орқали сиёсий партиялар номзодларнинг қонунчилик талабларига мослиги ҳолати бўйича сайлов комиссиялари билан тезкор ишлаш имконияти юзага келган.”

 

     

 

Россия Федерацияси Федерал Кенгаши қўмитаси раисининг ўринбосари И.Умаханов: - “Гувоҳи бўлганимиздек, жараёнлар ОАВ орқали қизғин ёритиб борилмоқда. Аёллар ва ногиронлиги бўлган инсонларга яратилаётган шароитлар ҳам алоҳида таҳсинга сазовор ”

 

 

Таъкидлаш жоизки, халқаро ташкилотларнинг кузатувчилар миссиялари ва делегациялари сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларини ҳам узоқ муддатли, ҳам қисқа муддатли кузатувчи сифатида кузатиб боради.

 

 

 

Ўзбекистонга ташрифи давомида миссиялар республика бўйлаб бир қатор сайлов участкаларида бўлиб, муддатидан олдин овоз бериш жараёни билан танишишга муваффақ бўлдилар ҳамда ўз кузатувлари натижаларига кўра тегишли хулоса ва тавсиялар беришни режалаштирдилар.

 

 

             

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур