Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси тўғрисида ахборот

27.05.2023

1394

msk_yangiliklari_in

Бугун, 27 май куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаатлардан келиб чиқиб, 6 та маҳаллий оммавий ахборот воситасининг 54 нафар вакили аккредитациядан ўтказилди.

Таъкидлаш жоиз, оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш Сайлов кодекси ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 5 октябрдаги қарори билан тасдиқланган “Сайлов кампанияси даврида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ амалга оширилади.

Низомга асосан, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари сайлов кампанияси даврида холис ахборотларни кенг, тезкор ва эркин тарқатиши, шунингдек ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ташкил этиши учун аккредитация қилиниши, оммавий ахборот воситаси вакилларининг ваколат муддати унга аккредитациядан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилган кундан бошланиши ва сайлов якунлари расман эълон қилинган куни тугаши, Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган календарь режага мувофиқ  оммавий ахборот воситалари 20 майдан бошлаб, сайловга кечи билан ўн кун қолгунга қадар Марказий сайлов комиссиясига ўз вакилларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисида мурожаат қилишлари мумкинлиги белгилаб қўйилган.

Аккредитациядан ўтган ОАВ вакили сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларни ёритиш, сайлов комиссияларининг мажлисларида ҳозир бўлиш, номзодлар кўрсатишга бағишланган йиғилишларда, номзодларнинг сайловчилар билан учрашувларида иштирок этиш, муддатидан олдин овоз бериш жараёнини кузатиш, сайлов куни овоз бериш хоналарида, шу жумладан овозларни санаб чиқишда ҳозир бўлиш, сайлов жараёни ва овоз беришнинг яширинлигини бузмасдан фото, видео, аудио ёзувларни амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар.

Шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Сайлов кодексига, Марказий сайлов комиссиясининг қарорларига амал қилиши, барча даражадаги сайлов комиссияларига, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ва бошқа ташкилотларга ташриф буюрганида унга берилган гувоҳномани ҳамда ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни ёнида олиб юриши ҳамда мансабдор шахслар талабига мувофиқ уларни кўрсатиши шарт.

ОАВ вакили Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси талабларига ва Низом қоидаларига риоя этмаган тақдирда, унинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилиши мумкин.

Марказий сайлов комиссиясига турли ОАВларидан аккредитациядан ўтказиш ҳақидаги мурожаатлар келиб тушиши давом этмоқда. Мазкур мурожаатлар Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати томонидан батафсил ўрганиб чиқилмоқда. Тақдим этилган ҳужжатларда уларни аккредитациядан ўтказиш учун монелик қиладиган ҳолатлар аниқланмаса, ҳужжатлар белгиланган тартибда тўлиқ тақдим этилган бўлса МСК томонидан қарор билан аккредитациядан ўтказилади.

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур