Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги 2026 йил 14 октябрдаги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Марказий сайлов комиссиясининг Регламентига ўзгартиришлар киритиш ҳамда ҳудудларда сайлов қонунчилигини бир хилда қўлланилишини ўрганиш натижалари кўриб чиқилади.
Мажлис 2026 йил 6 ноябрь куни соат 15:00 да Комиссияси биносида бўлиб ўтади. Мажлис якунлари тўғрисида қабул қилинган қарорлар Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Марказий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати