“21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни” миллий ғуруримиз, маънавиятимизнинг абадий тимсоли бўлган ўзбек тилига эҳтиром ифодасидир.
Ўзбек тили — асрлар давомида шаклланиб, сайқалланган бебаҳо мерос, халқимизни бирлаштирувчи, тафаккур ва маданиятимизни ифода этувчи бойликдир. Бугун у нафақат давлат тили, балки халқимизнинг миллий ифтихори, дунё миқёсида эътироф этилган қадрият даражасига кўтарилган.
Ўзбек тили байрами куни — она тилимизни шарафлаш, унинг қаддини ва қадрини янада юксалтириш айёмидир. Айни пайтда, бу байрам давлат тилининг Ўзбекистонда яшаётган барча миллатлар ва элатларнинг севимли тилига, маънавий эҳтиёжига, фахр-ифтихорига, эл-улусни бирлаштирувчи, ҳамжиҳатликка чорловчи, юртимизда тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамловчи муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Шу улуғ кунда барча юртдошларимизни Ўзбек тили байрами куни билан чин қалбдан табриклаймиз!
Она тилимизга ҳурмат, сўзга эътибор, маърифат ва миллий ғурур ҳар бир юртдошимиз ҳаётида доимо устувор бўлсин!
Марказий сайлов комиссияси жамоаси барча юртдошларимизни 21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни муносабати билан самимий муборакбод этади.