Сайт тест режимида ишламоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

Кўриниш:

Шрифт ҳажми:

2023 ЙИЛ ДУНЁ БЎЙЛАБ ЎТКАЗИЛАДИГАН САЙЛОВЛАР ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ (Африка қитъаси бўйича)

04.01.2023

997

msk_yangiliklari_in

Нигерия умуммиллий сайлови 

25 февраль куни Нигерия Федератив Республикасида умуммиллий сайлови ўтказилади. Унга кўра, мазкур сайловда мамлакат президенти, вице-президент лавозимлари учун ҳамда Сенат ва Вакиллар палатаси аъзоларини сайлаш учун умуммиллий сайловлар бўлиб ўтади.

Гвинея парламент сайлови 

4 июнь куни Гвинея Республикасида навбатдан ташқари парламент сайлов ўтказилади. Мазкур сайлов амалдаги президент Умаро Сиссоко томонидан 2022 йил 16 майида парламентни тарқатиб юборилгандан сўнг навбатдан ташқари ўтказилиши белгиланган.

Зимбабве умуммиллий сайлови 

2023 йил Зимбабве Республикасида президентлик ва Миллий Ассамблея аъзолиги учун сайловлар бўлиб ўтади. Зимбабве парламентига 270 нафар аъзо сайланади. Зимбабве сайловлар аралаш сайлов тизими асосида ўтказилади. 

Габон умуммиллий сайлови

2023 йил Габон Республикасида президент ва парламент сайлови ўтказилиши белгиланган. Габон Президенти кўпчилик овоз бериш йўли билан етти йил муддатга сайланади. Номзоднинг қайси бири биринчи ўринни эгаллаган бўлса, мутлақ кўпчилик овозини олган-олмаганидан қатъи назар, сайланган ҳисобланади. Миллий Ассамблеянинг 143 нафар аъзоси эса бир мандатли сайлов округлари бўйича икки босқичли тизимда сайланади.

Либерия умуммиллий сайлови

2023 йил Либерия Республикасида президент ва Вакиллар палатасини сайлаш учун умумий сайловлар ўтказилиши режалаштирилган. Президент сайлови 2 тур сайлов тизимида асосида ташкиллаштирилади. Вакиллар палатасининг 73 аъзоси эса бир мандатли сайлов округлари бўйича можаритар сайлов тизими орқали сайланади.

Конго умуммиллий сайлови

20 декабрь куни Конго Демократик Республикасида Президент, Миллий Ассамблеянинг 500 аъзоси, 26 вилоят ассамблеяси аъзолари ва янги конституцияга мувофиқ биринчи марта 300 га яқин коммуна (шаҳар) кенгашлари аъзолари учун сайловлар ўтказилади. 

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур