18 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун

18.11.2025

85

msk_yangiliklari_in

Ушбу кун халқимизнинг мустақилликка бўлган қатъий ишончи, миллий ўзлиги, бирлик ва бирдамлигини ифода этувчи муҳим тарихий саналардан биридир.

 

Давлат байроғи — юрт шаъни ва ғурурининг тимсоли, келажак авлодни Ватанга садоқат руҳида тарбиялайдиган буюк қадриятлардан биридир. Бугун биз ушбу улуғ рамз остида юртимиз тараққиёти, фаровонлиги ва тинчлиги йўлида бирлашишдан ғурурланамиз.

 

Она Ватанимиз мустақиллиги, ғурури ва юксак мақсадларини мужассам этган ушбу рамз ҳар биримизни бирликка, фидойиликка ва Ватан равнақи йўлида масъулият билан хизмат қилишга чорлайди.

 

Марказий сайлов комиссияси жамоаси 18 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун билан самимий муборакбод этади.  Байроғимиз доимо баланд ҳилпираб, халқимиз бирлиги, тинчлиги ва фаровонлигини намоён этиб тураверсин!

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур