Марказий сайлов комиссияси жамоаси Ватанимизни ҳимоя қилишдек эзгу ишга ўз ҳаёти ва шижоатини бағишлаган барча юртдошларимиз ва ҳарбийларимизни 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этади.
Ушбу сана юртимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги ва мустақиллигимизни ҳимоя қилишдек шарафли бурчни ўз зиммасига олган мард ва жасур ўғлонларга бўлган юксак ҳурмат ва эҳтиром рамзидир.
Ватан ҳимоячилари — бу фидойилик, садоқат ва масъулият тимсолидир. Уларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли юртимизда тинчлик барқарор, келажагимиз порлоқдир.
Барча ҳарбий хизматчилар, фахрийлар ва юрт ҳимояси йўлида сидқидилдан хизмат қилаётган юртдошларимизга мустаҳкам соғлик, куч-ғайрат, оилавий фаровонлик ва муваффақиятлар тилаймиз.