Овоз бериш бюллетенини тўлдирилган ҳолда ёки уни тўлдириш жараёнини суратга ёки видеога олиш, олинган тасвирларни тарқатиш, шу жумладан ижтимоий тармоқларга жойлаштириш тақиқланади. Ушбу хати-ҳаракат референдумнинг яширин овоз бериш принципини бузиш демакдир.
Ҳурматли фуқаролар яширин овоз бериш принципини сақлаган ҳолда, овоз бериш бюллетенини овоз бериб бўлгач суратга олиб ижтимоий тармоқларга жойлаштирмаслигингиз сўралади.