№1475 Ягона сайлов округи бўйича бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси рўйхати асосида сайланган Қ.Худойқуловни депутат этиб рўйхатга олиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг
қарори

№ 1475 2026 йил 27 ноябрь

Ягона сайлов округи бўйича бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси рўйхати асосида сайланган Қ.Худойқуловни депутат этиб рўйхатга олиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16, 73, 742, 961-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:

1. Ягона сайлов округи бўйича бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси рўйхати асосида сайланган Худойқулов Қахрамон Абдуғаппорович депутат этиб рўйхатга олинсин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг рўйхатга олинган депутатига белгиланган тартибда гувоҳнома ва кўкрак нишони берилсин.

4. Мазкур қарор нусхаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ва Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясига юборилсин.

5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.

РаисЗ. Низамходжаев