№ 990 2019 йил 26 ноябрь
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ САЙЛОВИДА ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР ВА ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТЛАРДАН ҚАТНАШАДИГАН КУЗАТУВЧИЛАРНИ АККРЕДИТАЦИЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тақдимномасига
биноан, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг
2019 йил 19 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон
Республикаси сайловларида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан
қатнашадиган кузатувчилар тўғрисидаги низомга ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Сайлов кодексининг 8, 14, 33-моддаларига мувофиқ
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
сайловида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан қатнашадиган
кузатувчилар иловага мувофиқ аккредитация қилинсин.
2. Марказий сайлов комиссияси Котибияти (Х.Маматов)
аккредитация қилинган хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар
кузатувчиларига белгиланган намунадаги мандатлар тайёрлаш ҳамда
хорижий (халқаро) кузатувчиларга сайловга тайёргарлик кўриш ва уни
ўтказиш даврида ўз фаолиятини амалга ошириши учун топширилишини
ташкил этсин.
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов
комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон
Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари
М. Истамов зиммасига юклансин.
РаисМ. Абдусаломов