№ 981 2019 йил 14 ноябрь
ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ВАКИЛЛАРИНИ АККРЕДИТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14, 16 ва 35-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 5 октябрдаги 952-сон қарори билан тасдиқланган Сайлов кампанияси даврида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари сайловига тайёргарликнинг бориши ва сайловнинг ўтишини холисона ёритиб бориш бўйича оммавий ахборот воситалари вакиллари иловага мувофиқ аккредитациядан ўтказилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибияти Матбуот хизмати (Н.Ризаев) аккредитациядан ўтган оммавий ахборот воситалари вакиллари учун белгиланган намунадаги гувоҳномалар тайёрланиши ва топширилишини таъминласин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
4. Ушбу қарор ижросини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари М.Истамов зиммасига юклансин.
РаисМ. Абдусаломов