№ 914 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ, ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ, ТУМАН ВА ШАҲАР КЕНГАШЛАРИ САЙЛОВИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ҲАМДА МАБЛАҒЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг
қарори

№ 914 2019 йил 27 май

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ, ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ, ТУМАН ВА ШАҲАР КЕНГАШЛАРИ САЙЛОВИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ҲАМДА МАБЛАҒЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

“Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур Йўриқнома қоидалари халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ ҳаражатларнинг молиявий таъминот қисмига нисбатан қўлланилиши инобатга олинсин.

3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, сиёсий партиялар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ижро учун юборилсин.

4. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида, шунингдек бошқа манбаларда эълон қилинсин.

5. Мазкур қарор ижросини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Г. Рахимова зиммасига юклансин.

РаисМ. Абдусаломов