№ 906 2019 йил 1 февраль
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА САЙЛОВЧИЛАРНИНГ ЯГОНА ЭЛЕКТРОН РЎЙХАТИНИ ТУЗИШ, АНИҚЛАШТИРИШ ВА САЙЛОВЛАРДА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Сайловларни қонун талабларига тўла мос равишда ўтказиш, ягона ҳуқуқ амалиётини қўллаш, шунингдек, фуқароларнинг давлат ҳокимияти вакиллик органларига эркин сайлаш ва сайланиши билан боғлиқ конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқаришда муносиб шарт-шароитлар яратиш ҳамда сайлов ўтказувчи сайлов комиссияларининг фаолиятини услубий жиҳатдан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Қонуни 5, 9, 10-моддалари, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонуни 32, 33-моддалари ҳамда “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонуни 29, 30-моддалари шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 4 октябрдаги “Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3961 сон қарори иловасининг 2-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасида Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини тузиш, аниқлаштириш ва сайловларда ундан фойдаланиш тартиби” иловага асосан тасдиқлансин.
2. “Ўзбекистон Республикасида Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини тузиш, аниқлаштириш ва сайловларда ундан фойдаланиш тартиби” Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, Ички ишлар, Ташқи ишлар, Адлия, Мудофаа вазирликларига, Бош прокуратурага, Давлат солиқ ва “Ергеодезкадастр” давлат қўмиталарига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарлар ҳокимликларига амалиётда тўғри, тизимли ҳамда самарали ижро этиш учун юборилсин.
3. Марказий сайлов комиссияси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳамкорликда 2019 йил:
- 1 мартга қадар сайлов комиссиялари вакиллари (операторлар)ни Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими (бундан буён матнда СЖБАТ деб юритилади) билан ишлашга ўқитиш учун ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси мутахассислари (тренерлар)ни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича (ҳар бир ҳудудга 150 нафардан) белгилаш;
- 1 майга қадар тренерлар ҳақидаги маълумотларни СЖБАТ дастурига киритиш;
- 1 июндан сайлов қонунчилиги ва замонавий ахборот технологиялари бўйича Ўзбекистон Республикаси Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати (бундан буён матнда – СЯЭР деб юритилади) ахборот тизимидан фойдаланиш тартиб-қоидаларини сайлов ташкилотчиларига ва кенг жамоатчиликка тушунтириш мақсадида олимлар, мутахассислар, экспертлар ва амалиётчилар иштирокида давра суҳбатлари, семинар-тренинглар ташкил этиш ишларини амалга оширсинлар.
4. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадио компанияси, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси сайлов жараёни иштирокчиларига сайлов кампаниясининг асосий босқичларини ёритувчи, жумладан, сайловчилар ва сайлов ташкилотчиларини СЯЭРдаги сайловчилар рўйхати билан таништириш, муддатидан олдин ва сайлов куни овоз бериш тартиби бўйича услубий видеоматериаллар ва видеороликлар тайёрлаш бўйича амалий ёрдам кўрсатсинлар.
5. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида, шунингдек бошқа манбаларда эълон қилинсин.
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси зиммасига юклансин.
РаисМ. Абдусаломов