№ 905 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ КОТИБИЯТИ НИЗОМИ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг
қарори

№ 905 2019 йил 18 январь

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Котибияти низоми тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида»ги Қонуни 5, 14-моддаларига мувофиқ, Марказий сайлов комиссияси

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2018 йил 27 декабрдаги 898-сон қарорига асосан Марказий сайлов комиссияси Котибиятининг янги ташкилий-тузилмаси шакллантирилганлиги муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Котибияти низоми” янги таҳрирда иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида, шунингдек бошқа манбаларда эълон қилинсин.

РаисМ. Абдусаломов