№ 904 2019 йил 18 январь
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА БЎШАБ ҚОЛГАН ЎРИНГА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ СЕНАТИ АЪЗОСИ САЙЛОВИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 61-моддаси ва “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Самарқанд вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси 2019 йил 25 январь куни соат 14:00да Самарқанд вилояти ҳокимлигининг катта мажлислар залида ўтказилсин.
2. Мазкур қарор халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашига ижро учун юборилсин.
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида, шунингдек бошқа манбаларда эълон қилинсин.
РаисМ. Абдусаломов