№ 900 2018 йил 27 декабрь
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА БЎШАБ ҚОЛГАН ЎРИНГА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ СЕНАТИ АЪЗОСИ САЙЛОВИ БЎЙИЧА БЎЛИБ ЎТГАН ҚЎШМА МАЖЛИСДА САЙЛАНГАН Ф.ЭРМАНОВНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ СЕНАТИ АЪЗОСИ ЭТИБ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 58, 61-моддаларига ва “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 9-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Хоразм вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайлови бўйича 2018 йил 26 декабрь куни ўтказилган қўшма мажлиси баённомасига асосан Фарход Уразбоевич Эрманов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси этиб рўйхатга олинсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ҳамда халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашига юборилсин.
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида, шунингдек бошқа манбаларда эълон қилинсин.
РаисМ. Абдусаломов