№ 890 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ Ш.М.МИРЗИЁЕВНИНГ 2018 ЙИЛ 4 ОКТЯБРДАГИ “САЙЛОВ ЖАРАЁНИГА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚАРОРИДА БЕЛГИЛАНГАН ВАЗИФАЛАРНИНГ ИЖРОСИНИ ТАЪМИНЛАШ ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг
қарори

№ 890 2018 йил 9 октябрь

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ Ш.М.МИРЗИЁЕВНИНГ 2018 ЙИЛ 4 ОКТЯБРДАГИ “САЙЛОВ ЖАРАЁНИГА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚАРОРИДА БЕЛГИЛАНГАН ВАЗИФАЛАРНИНГ ИЖРОСИНИ ТАЪМИНЛАШ ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиѐевнинг 2017 йил 22 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномаси ва 2018 йил 22 январдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони билан тасдиқланган Давлат дастурининг 5-бандига шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиѐевнинг 2018 йил 4 октябрдаги “Сайлов жараѐнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3961 сон қарорида белгиланган вазифаларнинг изчил бажарилишини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 9-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиѐевнинг 2018 йил 4 октябрдаги “Сайлов жараѐнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3961 сон қарори ижро учун қабул қилинсин.

2. Президент қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ташкилотлар ва идоралараро ишчи гуруҳи ташкил этилсин ва унинг таркиби 1-иловага асосан тасдиқлансин.

3. Ташкилотлар ва идоралараро ишчи гуруҳининг фаолиятини мувофиқлаштириш дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатидан фойдаланиш ва Сайлов жараѐнини бошқаришнинг ахборот тизимини жорий қилишни амалга ошириш бўйича тегишли ташкилотлар ва идоралараро мувофиқлаштирувчи сифатида белгиланганини инобатга олиб:

- Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси 10 кун муддат ичида фуқароларни уйма-уй юриб ўрганиш орқали сайловчи-фуқаролар, уларнинг доимий ва вақтинча яшаш жойларининг манзиллари тўғрисидаги ягона ахборотни тайѐрлаш тартиби бўйича идоралараро ҳамкорлик ҳужжатини қабул қилиб, ишчи гуруҳига тақдим этсин.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига:

- “Сайлов жараѐнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3961 сон қарори ижро юзасидан йўл ҳариталарини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш вазифаси юклатилсин;

- ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари раҳбарлари билан биргаликда фуқароларни уйма-уй юриб ўрганишни ташкил этиш бўйича гуруҳлар учун компьютер ускуналари билан жиҳозланган хоналар ва қўшимча ходимлар ажратсин.

6. Адлия вазирлигининг фуқароларни уйма-уй юриб ўрганиш орқали уларнинг доимий ва вақтинча яшаш жойларининг манзиллари тўғрисидаги ахборотни тўлиқ тўплашнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтиришга оид видео-роликларни тайѐрлаш юзасидан берган таклифи маъқуллансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Бош прокуратурасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқларининг тўлиқ ва ўз вақтида ижро этилиши юзасидан назорат олиб борувчи масъул давлат органи сифатида барча даҳлдор идора ва ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ҳамда ижро интизомини кучайтиришни қатъий назорат қилиш сўралсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибияти (С.Курбанкулов)га тегишли ташкилотлар ва идоралардан қарор ижросини таъминлаш юзасидан ҳисоботларни белгиланган тартибда ҳар ойнинг 5-чи санасигача тўплаш ҳамда унинг мониторингини юритиш вазифаси юклатилсин.

9. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида, шунингдек бошқа манбаларда эълон қилинсин.

10. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси зиммасига юклансин.

РаисМ. Абдусаломов