№ 889 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САЙЛОВ КОДЕКСИ ЛОЙИҲАСИ МУҲОКАМАСИНИНГ ДАСТЛАБКИ НАТИЖАЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг
қарори

№ 889 2018 йил 25 сентябрь

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САЙЛОВ КОДЕКСИ ЛОЙИҲАСИ МУҲОКАМАСИНИНГ ДАСТЛАБКИ НАТИЖАЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиѐевнинг 2017 йил 22 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномаси ва 2018 йил 22 январдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони билан тасдиқланган Давлат дастурининг 2-бандиги асосан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси лойиҳасини кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказишни ташкил этиш Ҳаракатлар режаси (Йўл харитаси)да белгиланган вазифалардан келиб чиқиб ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 9-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси котиби (С.Курбанкулов)нинг Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси лойиҳаси муҳокамасининг дастлабки натижалари юзасидан берган ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси лойиҳасини тайѐрлаш бўйича ишчи гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси лойиҳасини янада такомиллаштиришда кенг жамоатчилик томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазаларни ўрганиб чиқсин ва улардан самарали фойдаланиш чораларини кўрсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси лойиҳасининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик диққат-эътиборига етказиш ҳамда унинг мониторингини юритиш режа асосида давом эттирилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибияти (С.Курбанкулов)га жорий йилнинг ноябрь ойида Бухоро шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган халқаро анжуманни хорижий ташкилотлар ва сайлов соҳасида бой тажрибага эга бўлган малакали чет эллик мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўтказиш бўйича тадбирлар режаси, концепцияси ҳамда дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси юклансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигидан Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган халқаро анжуманни ўтказишда хорижий (халқаро) мутахассисларни танлаш ва таклиф этишда амалий ѐрдам бериш сўралсин.

6. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида, шунингдек бошқа манбаларда эълон қилинсин.

7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раис ўринбосари Г.Рахимова зиммасига юклансин.

РаисМ. Абдусаломов