№ 885 2018 йил 28 август
БЎШАБ ҚОЛГАН ЎРИНЛАРГА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ СЕНАТИ АЪЗОЛАРИ САЙЛОВИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 61-моддаси ва “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Наманган, Сурхондарё, Навоий ва Сирдарё вилоятлари давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари сайлови бўйича қўшма мажлислари тегишинча:
– 2018 йил 5 сентябрь куни соат 11:00да Наманган шаҳар ҳокимлигининг маъмурий биносида;
– 2018 йил 5 сентябрь куни соат 10:00да Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази” катта мажлислар залида;
– 2018 йил 6 сентябрь куни соат 10:00да Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази” катта мажлислар залида;
– 2018 йил 7 сентябрь куни соат 10:00да Сирдарё вилоят ҳокимлигининг маъмурий биносида ўтказилсин.
2. Мазкур қарор халқ депутатлари Наманган, Сурхондарё, Навоий ва Сирдарё вилоят Кенгашларига ижро учун юборилсин.
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида, шунингдек бошқа манбаларда эълон қилинсин.
РаисМ. Абдусаломов