№ 884 Ш.ЧЎЛЛИЕВ ВА Р.САИДОВНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ СЕНАТИ АЪЗОЛАРИ ЭТИБ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссиясининг
қарори

№ 884 2018 йил 6 август

Ш.ЧЎЛЛИЕВ ВА Р.САИДОВНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ СЕНАТИ АЪЗОЛАРИ ЭТИБ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 58, 61-моддаларига ва “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 9-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. 2018 йил 31 июль ва 3 август кунлари бўлиб ўтган Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари сайлови бўйича қўшма мажлислари баённомаларига асосан Шухрат Аскарович Чўллиев ҳамда Рузи Туйчиевич Саидов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари этиб рўйхатга олинсин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ҳамда халқ депутатлари Бухоро ва Қашқадарё вилоят Кенгашларига юборилсин.

3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида, шунингдек бошқа манбаларда эълон қилинсин.

РаисМ. Абдусаломов