№ 883 2018 йил 30 июль
БЎШАБ ҚОЛГАН ЎРИНЛАРГА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ СЕНАТИ АЪЗОЛАРИ САЙЛОВИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 61-моддаси ва “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари сайлови бўйича қўшма мажлислари тегишинча 2018 йил 31 июль куни соат 08:00 да Бухоро шаҳридаги “Ёшлар маркази”биносида ҳамда 2018 йил 3 август куни соат 17:00 да Қарши шаҳридаги вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида ўтказилсин.
2. Мазкур қарор халқ депутатлари Бухоро ва Қашқадарё вилоят Кенгашларига ижро учун юборилсин.
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида, шунингдек бошқа манбаларда эълон қилинсин.
РаисМ. Абдусаломов