№ 847 2017 йил 18 август
БЎШАБ ҚОЛГАН ЎРИНЛАРГА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ СЕНАТИ АЪЗОЛАРИ САЙЛОВИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 61-моддаси ва “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 9-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Андижон ва Жиззах вилоятлари давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари сайлови бўйича қўшма мажлислари 2017 йил 21 август куни тегишинча Андижон вилояти Андижон давлат университетининг катта мажлислар залида ва Жиззах вилояти мусиқали драма театрининг биносида ўтказилсин.
2. Мазкур қарор халқ депутатлари Андижон ва Жиззах вилоят Кенгашларига ижро учун юборилсин.
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида, шунингдек бошқа манбаларда эълон қилинсин.
РаисМ. Абдусаломов