№ 844 2017 йил 11 август
ФУҚАРОЛАРНИНГ ЎЗИНИ ЎЗИ БОШҚАРИШ ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН ВА ШАҲАР КЕНГАШЛАРИ ДЕПУТАТЛИГИГА НОМЗОДЛАР КЎРСАТИШ ТАРТИБИ БЎЙИЧА УСЛУБИЙ ТАВСИЯЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
“Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22 - 23-моддалари, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 9-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
1. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига номзодлар кўрсатиш тартиби бўйича услубий тавсиялар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашига, Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи сайлов комиссияларига ижро учун, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига маълумот учун юборилсин.
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида, шунингдек бошқа манбаларда эълон қилинсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибияти раҳбари С.Курбонкулов зиммасига юклансин.
РаисМ. Абдусаломов