№ 834 2017 йил 15 май
А.КУРМАНОВ ВА Б.АСАДОВНИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ СЕНАТИ АЪЗОЛАРИ ЭТИБ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 58, 61-моддаларига ва “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Сирдарё ва Тошкент вилоятлари давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари сайлови бўйича 2017 йил 13 май куни ўтказилган қўшма мажлислари баённомаларига асосан Алишер Анварович Курманов ҳамда Ботиржон Закирович Асадов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари этиб рўйхатга олинсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ҳамда халқ депутатлари Сирдарё ва Тошкент вилоят Кенгашларига юборилсин.
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида, шунингдек бошқа манбаларда эълон қилинсин.
РаисМ. Абдусаломов